
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3059 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Якшанба куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3059 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан 826 тасини қўпол турдаги, 9 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Шу куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан жами 1188 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 532 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 656 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.