...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лондонда одамлар устидан босиб кетган фургоннинг гумон остидаги ҳайдовчиси аниқланди


11:39, 20.06.2017 Олам
 2 379

Гумонланувчи шахс 47 ёшли Даррен Осборн эканлиги маълум қилинди.

19 июнга ўтар кечаси Лондоннинг Финсбери-парк туманида жойлашган масжид олдида фургон одамлар устидан босиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Масжиддан чиқаётган одамларга қарата ҳаракатланган автомобиль ҳайдовчиси кейинроқ машинадан тушиб, пичоқ билан ҳужум қилган.
 
Лондон полицияси мазкур воқеани содир этганликда гумонланган кишини қўлга олишди. Гумонланувчи шахс 47 ёшли Даррен Осборн эканлиги маълум қилинди. Бу ҳақда “Sky News” агентлиги хабар тарқатди.
 
Айни вақтда гумондаги кимсанинг турар-жойи тинтув қилинмоқда. У Кардиффда яшаши аниқланди. Одамларга ҳужум қилишда фойдаланилган фургон эса Жанубий Уэльсда ижарага олинган.
 
Сўнгги хабарларга қараганда, воқеа сабаб 1 киши ҳаётдан кўз юмди, яна 10 га яқин киши яраланди ва шифохонага етказилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Лондон Масжид Ҳужум Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!