...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда қизларни фоҳишалик учун Малайзияга олиб кетаётган аёл қўлга тушди


11:07, 20.06.2017 Жамият
 4 354

Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда одам савдоси билан боғлиқ жиноят фош этилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбир давомида Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда одам савдоси билан боғлиқ жиноят фош этилди.
 
Аниқланишича, Бекобод шаҳрида вақтинча яшовчи Х.А. (1984 йилда туғилган) танишлари М.О. (1983 йилда туғилган) ва Ҳ.Н.ни (1998 йилда туғилган) Малайзия давлатининг Куала-Лумпур шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида ўзининг жиноий шериги "Цем" исмли таниши билан бирга улардан фоҳишаликда фойдаланиш мақсадида "Тошкент-Куала-Лумпур" йўналиши орқали Малайзия давлатига олиб чиқиб кетаётган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинган.
 
Ундан ўзини ва М.О. ва Ҳ.Н.нинг номига ёзилган "Тошкент-Куала-Лумпур" йўналишига берилган авиачипталар ашёвий далил сифатида олинди. Ушбу ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
 
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:Фоҳиша Аэропорт Малайзия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар