Темир эшиги махсус асбоб-анжомлар билан очилганда фуқаро Б.Ситқадиров уйда ёлғиз беҳуш ҳолда ётган бўлган.
Ҳодиса жорий йил 20 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги уйларнинг бирида бўлиб ўтган.
Ўзини “Рустем” деб таништирган фуқаро қўшниси Б.Ситқадировнинг уйига борганида эшигини очмаганини, лекин уйига кириб кетганини кўрганини, уйида фақат бир ўзи ёлғиз эканини айтади. Уй эгасининг ёши кексалиги ва темир эшиги қулфланиб қолгани сабабли уй ичкарисида қолиб кетган бўлиши мумкинлигидан хавотир олиб, Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан ёрдам беришни сўраган.
Шундан сўнг, бошқарма қутқарув гуруҳи командири бошчилигида 4 нафар қутқарувчи хабар келиб тушган манзилга етиб боради. Хонадоннинг темир эшиги махсус асбоб-анжомлар билан очилганда фуқаро Б.Ситқадиров уйда ёлғиз беҳуш ҳолда ётган бўлган. Беморга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, воқеа жойига тиббиёт ходимлари чақиртирилди ва фуқарога ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилиши натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинди.