...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳукумат мамлакатдан этил спиртини транзит қилиш тартибини белгилаб берди


09:52, 22.08.2018 Жамият
 1 865

1998 йил 15 майдан Ўзбекистон божхона ҳудудига этил спиртини транспортнинг барча турлари билан олиб келиш тақиқланган.

Жорий йил 20 августдаги Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртини олиб келишни ва унинг транзитини тақиқлаш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ўзгартиришга мувофиқ эндиликда Ўзбекистон ҳудудидан этил спиртини транзит қилиш мумкин. Бунинг учун Вазирлар Маҳкамасидан рухсатнома олиш талаб этилмайди.
 
Эслатиб ўтамиз, 1998 йил 15 майдан Ўзбекистон божхона ҳудудига этил спиртини транспортнинг барча турлари билан олиб келиш тақиқланиб, транзит қилиш учун Вазирлар Маҳкамасидан рухсатнома олиш тартиби жорий этилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори Этил спирти божхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар