Ўзбекистон Респубкаси Президентлигига Халқ демократик партиясидан номзод Ҳотамжон Кетмоновнинг номидан сохта саҳифаси очилиб, мулоқотга киришиляпти.
Хусусан, Ўзбекистон Респубкаси Президентлигига Халқ демократик партиясидан номзод Ҳотамжон Кетмоновнинг номидан сохта саҳифаси очилиб, мулоқотга киришиляпти. Халқ демократик партияси майрказий сайлов штаби мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнотни чоп этди.
“Айни пайтда мамлакатимиз учун мухим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан, тарғибот-ташвиқот жараёнлари фаол давом этмоқда.
Бу борада, анъанавий тарғибот воситалари билан бир қаторда, он-лайн тарғибот, хусусан, ижтимоий тармоқлар имкониятларидан ҳам фойдаланилмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда, партиядан номзоди илгари сурилаётган Ҳотамжон Кетмоновнинг расмий саҳифаларини қуйидаги:
https://www.facebook.com/Xatamjon.Ketmonov/,
https://twitter.com/X_A_Ketmonov
https://telegram.me/X_A_Ketmonov
манзиллар орқали кузатиб бориш имкониятига барча сайловчилар эга эканини маълум қиламиз.
Сайловчиларни кўрсатиб ўтилган ҳаволалар расмий бўлиб, номзод номидан ташкил этилаётган бошқа саҳифалардаги ахборотларга эътибор қаратмасликка чақирамиз”, дейилади Халқ демократик партиясининг баёнотида.