Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимларининг маълум қилишларича, профилактика ишлари қачонгача давом этиши номаълум.
Маълумотларга қараганда, айни кунларда биометрик паспортни тайёрлашда фойдаланиладиган техник анжомларнинг таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Шу боис биопаспортга ҳужжатларни қабул қилиш ишлари тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимларининг маълум қилишларича, профилактика ишлари қачонгача давом этиши номаълум.
Дастлабки маълумотларга қараганда, фуқаролар биопаспорт олиш учун ҳужжатларни 12 декабрдан эътиборан туман ички ишлар бўлимларига топиширишлари мумкин.
Маълумот ўрнида, туман ИИБ бўлимлари иш узлуксиз давом эттирилиб, биопаспорт олиш учун ҳужжат топширган ва паспорти тайёр бўлган фуқароларга паспортини бериш ишлари тўхтатилмайди.