...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳокимбува, сиздан нима кетди, “Тошиссиқуввати”га “ҳой” деворинг!


14:15, 13.10.2018 Жамият
 11 281

Ўзбекистонда совуқ кунлар бошланганига анча бўлди.

Совуқ қотмаяпсизми? Умид қиламизки, қалинроқ кийингансиз. Ўзбекистонда совуқ кунлар бошланганига анча бўлди. Шунга қарамай қуёш ора-сира мўралаб, қиздиряптию уст кийимларимизни улоқтирганимиз заҳот яна совуқ тушяпти.
 
Биласиз, қатор вилоятларда қор ёғди. Бироқ Тошкент бу борада яна орқада қоляпти. Қор ёғмади дегани, Тошкентда ҳаво иссиқ дегани эмас. Ҳавонинг қанчалик совуқлигини бетондан қурилган кўп қаватли уйда яшайдиганлардан сўранг. Уларникида ҳарорат ташқаридагидан бир неча даража паст.
 
Ҳовлида яшайдиганларнинг жони роҳатда. Иситиш тизимини ўзи ўчириб ёқади. Албатта, ҳаммаси соз, газдан эса қарзлар бўлмаса... Кўп қаватли уйларда яшайдиганларни эса бир савол қийнаяпти: қачон иситиш тизими ёқилади?
 
Айнан юқоридаги савол билан “Тошиссиққуввати” ДУК билан боғландик. Гўшакни кўтарган ходим иссиқлик таъминотини бошлаш корхонага боғлиқ эмаслигини айтди. Бу учун юқоридан буйруқ кераклигини таъкидлади.
 
“Иссиқлик таъминоти қачондан бошланиши ҳозирча аниқ эмас. Бунинг учун Тошкент шаҳар ҳокимининг кўрсатмаси бўлиши керак”, деди “Тошиссиққуввати” ходими.
 
Шундан сўнг, ўтган йилларда ҳоким кўрсатмаси қачон берилганини сўрадик.
 
“Ҳоким қарори одатда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 8 даража ва ундан паст бўлиб турса берилади. Унгача биз ҳеч нима қилолмаймиз”, деб жавоб қайтарди корхона ходими.
 
Демакки, уйлар исиб, бемалол оёқ-қўлни узатиб ўтириш учун кунлар бунданда совушини, совуқ ҳокимбуванинг уйи ё кабинетигача етиб боришини кутишимизга тўғри келади, чоғи.
 
Эслатиб ўтамиз, келаси ҳафта бошида ҳаво ҳарорати пасайиб, ёмғир ва қор ёғиши кутиляпти. Республиканинг етти вилоятида ёмғир қорга айланиши мумкин. Хусусан, пойтахт Тошкентда ҳам. Умид қиламизки, ҳокимбуванинг бундан хабари бор.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво Тошиссиққуввати Токент шаҳар ҳокими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар