...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳожибой Тожибоев ҳаёт бўлганида бугун 62 ёшни қарши олган бўлар эди...


13:25, 25.08.2017 Шоу-бизнес
 3 571

Бир неча йиллар мобайнида минглаб одамларга табассум ҳадя этган Ҳожибой Тожибоев 53 ёшида ҳаётдан кўз юмган эди.

Маиший мавзудаги ҳазиллари билан эл оғзига тушган сўз устаси, марҳум Ҳожибой Тожибоевнинг ҳаётлик даврида ўтказган концерт дастурларидаги ҳангомалар ҳамон халқимизга яхши кайфият бахш этиб келмоқда.
 
Турмуш тарзида учраб турадиган турли ҳолатларни, жамиятда учраб турадиган муаммоларни томошабинларга кулги воситасида етказиб берган моҳир қизиқчи – Ўзбекистон ва Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Ҳожибой Тожибоев тирик бўлганида бугун 62 ёшни қарши олган бўлар эди.
 
Аслида исми шарифи Ҳожимурод Тожибоев бўлган ижодкор 1955 йил 25 августда Тожикистон Республикасида туғилган. Ёшлик йилларида Тошкентга келиб, 1978 йилда Тошкент театр ва рассомчилик институтини тамомлаган. Шундан сўнг маълум муддат Тожикистондаги театрларда ишлаган. Кейинчалик Ўзбекистонга келиб, Андижон давлат филармониясида фаолият юритган.
 
Ўзбекистондаги фаолияти давомида Ҳожибой Тожибоев хонанда Шерали Жўраев билан Марказий Осиё давлатлари ҳамда Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб гастроль сафарларида иштирок этган.
 
Ҳожибой Тожибоев 2000 йиллар бошларидан Тошкентдаги ҳозирги “Истиқлол” санъат саройида бир неча кунлик концерт дастурларини тақдим этишни бошлаган. Шу ўринда Ҳожибой Тожибоев иштирокидаги барча ижодий кечалар аншлаг тарзда ўтказилганлигини таъкидлаш зарур.
 
Ўзининг ижодий фаолияти давомида минглаб одамларга табассум ҳадя этган Ҳожибой Тожибоев 53 ёшида ҳаётдан кўз юмди. 2008 йил 24 июль куни сўз устаси оғир ҳасталик сабаб Тошкентдаги шифохоналардан бирида жон берди. 25 июль куни ўз она ватани – Тожикистонда дафн этилди.
 
Ҳожибой Тожибоев мухлислари қалбида мангу яшашига ишонамиз. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ҳожибой Тожибоев Хотира 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!