...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳеч ким ўзбек бўлолмас: Япония аҳли “атиги” 33.7 даража жазирамага чидай олмаяпти


12:06, 09.07.2017 Олам
 7 992

47 префектурадан 45 тасида жами 608 нафар одам шифохонага ётқизилган.

Японияда 600 дан зиёд фуқаро жазирама туфайли шифохоналарга мурожаат қилган. Уларнинг икки нафари жуда оғир аҳволда, деб хабар берди NHK телеканали.
 
Япониядаги 47 префектурадан 45 тасида жами 608 нафар одам шифохонага ётқизилган. 2 нафари эса ҳушига келмаган ва аҳволи оғирлигича қолмоқда.
 
62 нафар инсон Токио шаҳрида жазирамадан жиддий зарар кўришган. У ерда ҳаво ҳарорати 33,7 даражага кўтарилди.
 
Бу кўрсаткич мамлакат бўйича энг юқори эмаслиги таъкидланмоқда. Масалан: Гифу ва Гумма префектураларида иссиқлик ўлчагич кўрсаткичи 36,5 даражага кўтарилган.
 
Айтида – 35,5, Сайтаме ва Хоккайдода – 35,6, Киото ва Фукусимада – 35,5 даражагача жазирама иссиқлик давом этмоқда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Япония жазирама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Niso
18:48 09.07.2017

Yaponiyada 33 gradusli issigi Uzbekistonning 50 gradusi bn bir xil, atrofi dengiz okeanlar bn uralgani uchun namlik nihoyatda yuqori. Bu narsa qariyalar va bemorlarga yomon ta'sir qiladi.Yaponiya bn Uzbekistonni yozini solishtirib bulmaydi.Uzimiz yashab guvohi bulyapmiz.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!