...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркманистон Президенти қурилиш вазирини пора олгани учун ишдан бўшатди


21:30, 08.07.2017 Олам
 4 939

Президент Туркманистонда порахўрликка йўл қўймаслигини жиддий оҳангда таъкидлади.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Чори Атоевни Туркманистон қурилиш ва архитектура вазири лавозимидан озод қилди.
 
Бунга асосий сабаб сифатида ишда йўл қўйилган жиддий хато ва камчиликлар кўрсатилган. Давлат раҳбари ушбу қарорни ҳукуматнинг 2017 йилнинг биринчи ярим йилиги якунига бағишланган мажлисда эълон қилган.
 
Мажлис давомида иқтисодга оид жиноятга қарши кураш бошлиғи Мамметхон Чакиев чиқиш қилган ва қурилиш ва архитектура вазирлигида коррупцион жиноятлар фош этилганини айтиб ўтган.
 
Чакиевнинг айтишича, бу жиноятларда вазирга яқин кишилар алоқадор бўлган. Улардан пора олиб юқори мансабларга тайинлаган ва вазирликнинг буюртмаларига кўра қурилиш ишлари ҳам хусусий ташкилотларга сотилган.
 
Бердимуҳамедов ишдан олиш ҳақидаги қарорга қўл қўя туриб, Туркманистонда порахўрликка йўл қўймаслигини жиддий оҳангда таъкидлади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Туркманистон Гурбангули Бердимуҳамедов Порахўрлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!