...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳайдовчилар Тошкентдаги светофорларнинг носозлигидан шикоят қилишди


02:01, 28.01.2016 Жамият
 3 616

27 январь куни ушбу гуруҳда Тошкент шаҳридаги йўлларга ўрнатилган светофорларнинг носозлиги куннинг асосий мавзуси бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Facebook.com ижтимоий тармоғидаги Водители Ташкента гуруҳи аъзолари бугун қарийб 55 мингтани ташкил этяпти. Мазкур гуруҳда ҳайдовчилар куннинг энг муҳим мавзуларини, автомобилларга оид хабарларни муҳокама қилиб боришади.



27 январь куни ушбу гуруҳда Тошкент шаҳридаги йўлларга ўрнатилган светофорларнинг носозлиги куннинг асосий мавзуси бўлди, десак муболаға бўлмайди. Кимдир Тошкентнинг Юнусобод тумани, Сайрам деҳқон бозори жойлашган “Юнусота” кўчасидаги светофорнинг учала чироғи бир вақтнинг ўзида ёнаётганидан шикоят қилса, яна бошқа биров Абдулла Қодирий кўчасидаги қарама-қарши йўлнинг фақат бир тарафидагина светофор ишлаётганини ва бу эрта тонгдан ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдираётганини айтди.  Худди шу суҳбатга Facebook’нинг яна бир фойдаланувчиси қўшилди. У ҳам Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасидаги чорраҳада светофорнинг учала чироғи бир вақтнинг ўзида  ёнаётганидан шикоят қилган.



Водители Ташкента гуруҳида светофорларнинг суратлари ва муаллифларнинг изоҳлари узоқ муҳокама қилинди. Фойдаланувчиларнинг фикрича, бундай ҳолат Тошкент шаҳрида биринчи марта бўлаётгани йўқ. Ҳайдовчилар орасида бу ҳолатни светофорларнинг эскиргани ва ёғингарчилик оқибатида “замекания” бўлаётганини ёзиб қолдираётганлар ҳам йўқ эмас.

Теглар:Facebook.com Водители Ташкента 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Sayyid
10:40 29.01.2016

Хайдовчилар томонидан жуда тўғри эътироз билдирилган. Масалан Ўзбекистон шоҳ кўчасидан келиб Бунёдкор шоҳ кўчасига қайрилишда ҳам тўртта светофордан фақат биттаси ишлаяпди. Навоий кўчаси билан Абай кўчаси кесишадиган чорраҳага чапга қайрилиш учун қўшимча светофор ўрнатиш лозим. Шунда гоҳида 200-300 метрга етадиган тирбандлик юзага келмайди. бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар