...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳайдовчилар Самарқанд ва Бухорода ҳам ЙПХ ходимини уриб кетишди


14:35, 05.02.2018 Жамият
 8 613

Бир кунда икки нафар ЙПХ ходими жабрланди.

Аввалроқ, Хоразм вилояти Хива шаҳрида маст ҳолда ўз автомобилини бошқариб келаётган ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб юборгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати дам олиш кунлари Бухоро ва Самарқанд вилоятида ҳам ҳайдовчилар ЙПХ ходимини уриб юборганини хабар қилди.
 
Хабарга кўра, шанба, 3 февраль куни соат 11:20 ларда Бухоро вилоятининг Пешку туманида ўз машинасида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Ф.Бақаев Spark русумли автомашинасида Янгибозор МФЙ Ибн Сино кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Т.Асадовни уриб юборган.
 
Натижада ЙПХ ходими Т.Асадов жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
 
Айни дамда Навбаҳор қишлоғида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Ф.Бақаевга нисбатан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Ҳудди шу куни тахминан кечки соат 23:50 ларда Самарқанд шаҳри марказий кўчаларидан бирида фаолият олиб бораётган ЙПХ ходими Cobalt русумли автомобилда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчини тўхтатиш учун огоҳлантиради.
 
Бироқ ҳайдовчи ЙПХ ходимига бўйсунмай автомобилини ЙПХ ходими ва унинг атрофида турган одамлар томонга бошқариб уларни уриб юборади.
 
Ҳозирда ҳайдовчининг шахсини аниқланиб, унинг ҳаракатларига нисбатан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:ЙПХ ходими ҳайдовчи Бухоро Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар