Дўстматов очилиши жангини деярли биринчи рақам остида ўтказди.
Энг енгил вазн тоифасида (49 кг.) Ҳасанбой Дўсматов ўзининг жаҳондаги асосий рақиби Йоанис Аргилагосга қарши рингга кўтарилди.
Ҳасанбой барча 5 раунд давомида ташаббусни ўз қўлида ушлаб турди. Дўстматов жангни биринчи рақам остида ўтказди.
Ҳасанбой Дўстматов дастлабки 3 раундда тўла устунликка эришган бўлса, 4 ва 5-раунд рақиб боксчиси фойдасига ҳал бўлди.
Натижада ҳакамларнинг барчаси Дўсматовнинг ғалабасини эътироф этишди — 3:0 (48:47, 48:47, 48:47).
Шу тариқа, Ҳасанбой рақибидан Германиядаги жаҳон чемпионатининг финалидаги мағлубият учун реванш олишга муваффақ бўлди.
Демак, бугунги тўқнашувда ҳисоб очилди.
“Uzbek Tigers” – “Cuba Domadores” - 1:0.
Бугунги жанглар:
-49кг: Ҳасанбой Дўсматов — Йоҳаннис Аргилагос - 3:0 (48:47, 48:47, 48:47).
-56кг: Шаҳобиддин Зоиров — Робейси Рамирес
-64кг: Иқболжон Холдоров — Энди Круз
-75кг: Исроил Мадримов — Арлен Лопез
-91кг: Санжар Турсунов — Эрисланди Савон