Жорий йилнинг дастлабки уч ойида аҳоли сони 107 минг кишига кўпайган.
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги аҳоли сони бўйича сўнгги кўрсаткичларни эълон қилди.
Унга кўра, 2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон Республикаси аҳолиси сони 32 миллион 763 минг кишини ташкил этди. Шундан 16 миллион 583 минг киши шаҳарларда истиқомат қилса, 16 миллион 180 минг киши қишлоқларда яшаши қайд этилган.
Жорий йилнинг дастлабки уч ойида аҳоли сони 107 минг кишига кўпайган. Бунда туғилганлар 147 минг нафарни, оламдан ўтганлар 37,8 минг нафарни ташкил этган.
Аҳоли сони кўплиги бўйича Самарқанд (3 миллион 733 минг киши) ва Фарғона (3 миллион 631 минг киши) етакчилик қилаётган бўлса, энг кам аҳоли сони Сирдарё (818 минг киши) ва Навоий (961 минг киши) вилоятларида қайд этилган.

Фирдавс БЕК