...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳалима Ибрагимова ҳужум уюштирган шахсларни айбига иқрор бўлишга чақирди


15:01, 23.01.2017 Шоу-бизнес
 7 800

Актриса билан боғлиқ нохуш воқеа 22 январдан 23 январга ўтар кечаси содир бўлган.

Бироз аввал, актриса Ҳалима Ибрагимовага ҳужум қилингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Хабарларга кўра, актрисанинг уйига бир неча номаълум шахслар келиб, унинг хонадони ва машинасига қарата тош отишган. Натижада Ҳалима Ибрагимовага тегишли автомобилнинг ўнг томондаги ойналари синиб, чил-чил бўлган.
 
Орадан бир неча соат ўтиб, Ҳалима Ибрагимова унинг уйига ҳужум уюштирган шахсларга ўзининг Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали мурожаат қилганди.
 
“Салом. Хайрли кун яхшилар. Тунда ҳужум қилган таниш-нотаниш ўртоқлар. Калта фикрлаб, ўйламай иш тутиб, менга ҳужум қилганлар! Мен арпангизни хом ўрдимми? Мен сизларга “Агар менга тош отсангиз, ўзингизга “шлакоблок” бўлиб қайтади”, деб айтганман. Ҳали ҳам кеч эмас. Агар эр йигит бўлсанг, ўз оёғинг билан кел. Бу ишнинг жавоби бор”, деб ёзади актриса.
 
Актриса билан боғлиқ нохуш воқеа 22 январдан 23 январга ўтар кечаси содир бўлган. 
Умида Якубова

Теглар:Ҳалима Ибрагимова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!