...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакилларидан бири уйланди


12:07, 30.07.2016 Шоу-бизнес
 21 666

У 2009-2010 йилларда куйлаган қўшиқлари билан ёшлар орасида тилга тушганди. Сўнг озодликдан маҳрум этилди.

Кеча, 29 июль куни ўзбек шоу-бизнесининг фавқулодда таниқли вакилларидан бири Алишер Раҳматуллаев уйланди. 2009-2010 йилларда “Ледй”, “Чора-чора” ва “Сетора” гуруҳи билан куйлаган “Бегона” номли қўшиқлари билан тилга тушган Раҳматуллаев Зилола исмли қизга уйланган. Актрисалар Ҳалима Ибрагимова ва Зуҳра Солиеванинг берган маълумотларига қараганда, тўй Тошкентдаги “Чароғон” ресторанида бўлиб ўтган. Тўй оқшомига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилова, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Улуғбек Раҳматуллаев, Манзура Йўлдошева, Достон Убайдуллаев хонанда Жасур Умиров ташриф буюришган.
 
Ижодни эндигина бошлаган даврларда хонанда Алишер Раҳматуллаев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг шогирди сифатида тилга тушган эди. 2010 йилда суд Алишер Раҳматуллаевни озодлик маҳрум этиш бўйича қарор чиқарди ва Раҳматуллаев ҳибсга олинди. Бу воқеалар 2010 йилнинг охирлари 2011 йилнинг бошларида ОАВларнинг асосий мавзусига айланганди Кўп ўтмай хонанда яна озодликка чиқди. Кейинги пайтларда ижод оламида умуман кўринмай қолган Раҳматуллаев эндиликда санъат оламидаги фаолиятини давоми эттирадими ёки йўқ, буниси бизга қоронғу.
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан янги оила вакиллари Алишер ва Зилолага улкан бахт ва саодат тилаб қоламиз. 

Теглар:Алишер Раҳматуллаев Ҳалима Ибрагимова Зуҳра Солиева Тўй Оила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!