Италия Ички ишлар вазирлиги судга мазкур никоҳнинг ноқонуний эканлигини тан олишни сўраб мурожаат этган.
Бу Италияда биринчи марта кузатилмоқда. Ички ишлар вазирлиги судга мазкур никоҳнинг ноқонуний эканлигини тан олишни сўраб мурожаат этган.
Судьянинг таъкидлашича, келин ва куёв жисмонан бир жойда бўлмасаларда, онгли равишда оила қуришга аҳд қилишди. Улар ўртасидаги суҳбат масофадан амалга оширилди.
Суднинг қарорига кўра, никоҳ қуриш учун жисмоний иштирок этиш мажбурий эмас.
Маълумот ўрнида, Skype интернет орқали матн, ёзув ва видео орқали мулоқот қилишни таъминлайди. Мазкур дастур 2003 йилда ишлаб чиқилган. 2011 йилнинг 10 май куни Skype Microsoft компанияси томонидан сотиб олинди.