...
МЕНЮ
ONLINE TV

Америкалик экстремал парашютсиз 7.6 километрдан сакрамоқчи


11:39, 30.07.2016 Олам
 2 552

42 ёшли Люк Айкинс шу кунгача 18 минг марта парашютда парвоз қилган.

Америкалик парашютчи Люк Айкинс 7.6 километр баландликдан парашютсиз сакрамоқчи.  Бу ҳақда “Associated Press” ёзмоқда.
 
42 ёшли скайдайвер шу кунгача 18 минг марта парашютда парвоз қилган. У бугун, 30 июль куни ҳеч қандай воситасиз самолётдан сакрамоқчи.  Люк тўртта кранга маҳкамланган тўрга келиб тушиши кўзда тутилган. Тўрнинг катталиги футбол майдонининг учдан бирига тенг. У ердан 20 қаватли бино баландлигига тенг масофода бўлади.
 
Аввал амалиётда текшириб кўриш учун баландликдан манекен ташланди. Қўғирчоқ соатига 200 километр тезликда тўрга келиб тушди.
 
Экстремалнинг икки дақиқалик парвози “Fox News” орқали жонли намойиш этилади. 
 
Айкинс йилига ўртача 800 марта парашютда сакрайди. Унинг рафиқаси ҳам турмуш ўртоғи каби парашютчи. Люк ўз фаолияти давомида фақат 30 марта заҳирадаги парашютдан фойдаланган.  Унинг ўзига ўхшаган кўплаб шогирдлари бор.  Бундан ташқари,  у “Темир одам-3” фильмида каскадёрлик  маҳоратини кўрсатган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Люк Айкинс Парашют 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!