...
МЕНЮ
ONLINE TV

1-синфга қадам қўйган ўқувчи Президент Ислом Каримовга атаб шеър ўқиди


12:16, 30.08.2016 Жамият
 21 737

Айни кунларда мамлакатимиздаги барча мактабларида 1-синфга қабул қилинган ўқувчиларга Президент совғалари топширилмоқда.

Айни кунларда республикамиздаги 9692 мактабда 1-синфга қадам қўяётган ўқувчиларни рўйхатга олиш ишлари якунланиб, уларга Президент Ислом Каримовнинг совғалари тақдим этилмоқда. Бугун, 30 август куни хонанда Адҳам Солиев 1-синфга қадам қўяётган ўқувчилар даврасида меҳмон бўлиб, Президент Ислом Каримовга атаб шеър ўқиган болакайни видеога олиб, телефон хотирасига муҳрлади ва уни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштирди. Йигитча бугунги тинч ва фаровон ҳаёт учун Президент Ислом Каримовга ташаккур айтаркан, кун келиб Ўзбекистон номини дунёга танитишга ваъда берди.
 

Бундан аввалроқ, Фарғона вилояти Қува туманидаги 64-умумтаълим мактабининг 4“А” синф ўқувчиси Маҳсума Абдулаҳадова шу шеърни ўқиб интернетда машҳур бўлиб кетган эди.
 
Актриса Ҳалима Ибрагимованинг ўғли ва қизи ҳам бугун минглаб болалар қаторида 1-синфга қадам қўймоқда. Ибрагимова фарзандлари Президент совғаларини қабул қилиб олганини айтиб, ўғил-қизи ва ўзи номидан Президент Ислом Каримовга миннатдорчилик билдириб, унга мустаҳкам соғлик тилади. 

Теглар:Президент совғаси Ислом Каримов Ҳалима Ибрагимова Адҳам Солиев Маҳсума Абдулаҳадова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

ISLOMXO'JA
17:35 31.08.2016

Озод ва обод юртимнинг оқ соқолли пиру бадавлат отахонларию-оқ рўмолли юзларидан нур ёғилиб тургучи онахонлари, мард баходир бир сўзли шерюрак лочин кўзли йигитларию-нозларини шайлаган гўзалликда бутун дунёни лол айлаган парирўй қизлари, барчангизни биз учун энг улуғ ва энг азиз бўлган мамлакатимиз Мустақиллигининг 25 йиллик байрами билан чин дилдан муборакбод этаман! Мустақиллик бу – аввало ҳуқуқ ўз юртининг эгаси бўлиш, ўз тақдирини ўзи белгилаш, эркин фикрлаш, аждодларини таниш ва улуғлаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш, ўз инсоний шаънини баланд тутиш ва жаҳон узра ўз ўрнига эга бўлиш бахтидир. Шундай экан, чорак аср давомида эришган барча ютуқларимизни асраб авайлайлик, қадрига етайлик. Эл-юрт ободлиги, Ватан равнақи йўлида олиб бораётган хайрли ишларингизга барака, оилаларингизга тичлик-хотиржамлик, соғлик омонлик тилайман! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, юртбошимиз омон бўлсин.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар