...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ким Чен Ин икки мансабдор шахсни омма олдида қатл эттирди


11:48, 30.08.2016 Олам
 7 298

Ким Чен Ин ҳокимиятга келгандан буён биринчи марта мансабдор шахсларни омма кўз ўнгида қатл эттирди.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг берган буйруғига кўра, Пхеньянда икки нафар юқори мартабали мансабдор шахс омма олдида зенит мосламаси ёрдамида отиб ўлдирилди. Бу ҳақда “JoongAng Daily” хабар бермоқда.
 
Нашнинг ёзишича, гап собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Хван Мин ва Таълим вазирлиги ходими Ри Ён Чжин ҳақида кетмоқда. Мин сиёсий сабаблар ва мамлакат раҳбарига ёқмагани учун ўлдирилган. Чжин эса КХДР раҳбари мажлисда чиқиш қилган пайтда ухлаб қолгани учун қатл этилди. Чжин йиғилишнинг ўзида ҳибсга олинган ва у сўроқ қилингач, коррупцияда айбланган.
 
Хабарга кўра,  Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ҳокимиятга келгандан буён биринчи марта мансабдор шахсларни омма кўз ўнгида қатл этди.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Шимолий Корея Ким Чен Ин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!