...
МЕНЮ
ONLINE TV

Клип суратга олиш ишларида қатнашаётган актёр вафот этди


14:46, 23.01.2017 Шоу-бизнес
 5 943

Суратга олиш жараёнида вафот этган ёш актёрнинг исми ошкор қилинмаяпти.

Бугун, 23 январь куни Австралиянинг Брисбен шаҳрида Bliss n Eso хип-хоп гуруҳининг клипини суратга олиш чоғида актёрлардан бири вафот этди. Бу ҳақда “Abc.net.au” нашри хабар қилди.
 
Маълумотларга кўра, кўнгилсиз воқеа шаҳардаги барларнинг бирида, клипнинг отишма саҳнасини суратга олиш чоғида рўй берган. 
 
Клипнинг реал чиқиши учун қўлланилган қуролнинг ўқлангани сабабли актёр кўкрагидан жароҳат олган ва воқеа жойида жон берган. Ҳозирча унинг исми ошкор қилинмаяпти.
 
Маҳаллий полиция вакилларининг хабар беришларича, айни вақтда ёш актёр қай тарзда яралангани, суратга олиш ишлари чоғида қандай қурол ишлатилгани борасидаги маълумот йўқ.Тергов ишлари давом этмоқда.
 
Айтиш лозимки Австралиядаги айни ҳудудда Голливуднинг “Тинч океани қирғоқлари 2” фильми ҳам суратга олинмоқда. Фильм қатнашчилари ушбу ҳодисанинг уларга мутлақо алоқаси йўқ эканини айтишмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Австралия Bliss n Eso 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!