Жониворнинг ҳамласига учраган бир аёл ва бир эркак бош ва оёқ қисмларига жиддий даражада шикаст етган.
Япониядаги Shonan Animal Production компанияси студиясининг ҳайвонлар сақланадиган хонасида 2 кишига шер ҳамла қилди. Бу студия суратга олиш ишларида иштирок этадиган ҳайвонларни сақлаш билан шуғулланади. Жониворнинг ҳамласига учраган бир аёл ва бир эркакнинг бош ҳамда оёқ қисмларига жиддий даражада шикаст етган. Бу ҳақда “Kiodo” ахборот агентлиги
хабар тарқатди.
Жароҳат олган аёл ва эркак ҳайвонларнинг боқувчиси бўлган. Улар шер қафасини тозалаётган пайтда жонивор бирдан ҳужум қилиб қолгани айтилмоқда.
Маълумотларга қараганда, улар леопард, кучук, мушук, отлар, зебра, туя, кенгуру ва маймунларга ҳам ғамҳўрлик қилишади.