...
МЕНЮ
ONLINE TV

Краснояр ўлкасида шифокорлар оиласи ўлдириб кетилди


14:03, 23.01.2017 Олам
 3 969

Қотилликда оиланинг 23 ёшли руҳий касал бўлган аъзоси гумон қилинмоқда.

Бугун, 23 январь куни Красноярск ўлкаси, Шушенск қишлоғида истиқомат қилувчи шифокорлар оиласи ўлдириб кетилди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.
 
Маълумотларга кўра, бир оиланинг икки вакили она ва ўғил чопиб ташланган.
 
Шифокорларнинг жасади ўз уйларидан топилган. Уларнинг бош қисмига ўткир жисм билан зарбалар берилган, чопилган.
 
64 ёшли оила бекаси кардиолог бўлиб ишлаган, унинг 35 ёшли ўғли эса стоматолог сифатида фаолият юритган.
 
Полиция қотилликда марҳуманинг 23 ёшли руҳий касал бўлган кенжа ўғлини гумон қилмоқда.
 
Айни вақтда гумонланувчининг қаерда экани номаълум. Тахминларга кўра, қотилликни содир этгач, у воқеа жойидан ғойиб бўлган ёки қаергадир яширинган.
 
Полиция қотилнинг тез орада воқеа жойига қайтишига умид қилмоқда. Айни дамда қотиллик юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Краснояр ўлкаси Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!