...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳалима Ибрагимованинг фарзанд кутаётгани ростми?


12:34, 11.01.2017 Шоу-бизнес
 11 131

Суратда жажжи қизалоқнинг оёқчалари акс этган ва Ҳалима Ибрагимова унинг остига “Яқинда бахт”, дея изоҳ қолдирган.

Шоу-бизнес оламидаги ижодкорларнинг шахсий ҳаёти доимо мухлислар учун қизиқ бўлиб келган. Актриса Ҳалима Ибрагимованинг айни вақтдаги ҳаёти, аниқроғи, унинг Instagram ижтимоий тармоғига жойлаган фотосурати ва унга қолдирган изоҳи кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлди.
 
Гап шундаки, суратда жажжи қизалоқнинг оёқчалари акс этган ва Ҳалима Ибрагимова унинг остига “Яқинда бахт”, дея изоҳ қолдирган. Буни кўпчилик Ҳалима Ибрагимованинг ҳомиладорлигига йўйди ва табриклар битилган изоҳлар қолдиришди. Бу вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Ҳалима Ибрагимова билан боғландик.
 
“Аслида бахтни ҳамма ҳар ҳил қабул қилади. Мен ҳам бахтни ана шу суратдаги тасвир орқали кўраяпман. Ҳаётда фарзандлардан-да олий бахт бўлмаса керак. Баъзилар бахтни бойлик, ҳашаматли уй, қимматбаҳо автомобилда деб билиши мумкин. Лекин менинг бахтим шу фарзандларим ва айни дам яна бир истак ижобат бўлишини сўрайман”, дейди қисқача изоҳ берган Ҳалима Ибрагимова.
 
Юқоридаги фикрлари билан Ҳалима Ибрагимова ўзи ҳақидаги гап-сўзларнинг ҳақиқат эканлигига ишора қилдими ёки аксинча?! Буни энди вақт кўрсатади...
Дурдона Расулова 

Теглар:Ҳалима Ибрагимова Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!