...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳакерлар сабаб Клинтон Путинни хуш кўриши маълум бўлди


17:01, 13.10.2016 Олам
 5 205

Клинтон Путинни “ўзига тортувчи ва қизиқарли суҳбатдош”, деб атаган.

АҚШ Президентлигига даъво қилаётган Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтон рақиби Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампни Россия, хусусан, Путинга ёнбосишда айблаган эди.
 
Аслида эса Клинтоннинг ўзи Владимир Путинга илиқ муносабатда экани маълум бўлиб қолди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар бермоқда.
 
Клинтоннинг сайловолди компанияси штаби раҳбари Жон Подестанинг электрон ёзишмалари ҳакерлар томонидан ўғирланган ва “WikiLeaks” саҳифасида чоп этилган. Унинг натижасида эса Клинтоннинг кўплаб шахсий гаплари тарқалиб кетди.
 
2013 йил 4 июнь куни “Goldman Sachs” корпорациясидаги чиқишида  Клинтон АҚШ Россия билан илиқ муносабатини давом эттиришини истаган бўлардим, деган фикрларни билдирган эди.
 
Ўшанда Ҳиллари Клинтон Путин АҚШ билан алоқаларда камроқ ҳимоявий позиция эгаллашини хоҳлардим, деб очиқ айтганди. 
 
Унинг сўзларига кўра, бундай ҳолат икки давлатнинг ҳамкорликда иш олиб боришига кўпроқ имконият яратган бўларди.
 
Яна ўша йили Чикагодаги чиқишида Клинтон биз учун Путин ҳар доим қизиқ бўлган, деб таъкидлаган эди. “У она – Россияни ҳимоя қилади ва қўллаб қувватлайди. У билан қизиқ пайтларимиз кўп бўлиб ўтган”, дейди Клинтон.
 
2013 йилнинг май ойида “Sanford Bernstain” халқаро консалтинг фирмасидаги учрашувда Клинтон Путинни “ўзига тортувчи ва қизиқарли суҳбатдош”, деб атаган.
 
Путин эса сайловда ютиб чиққан ҳар қайси АҚШ президенти билан алоқа ўрнатиш нияти борлигини айтиб ўтган. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Ҳиллари Клинтон Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!