...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аёл 8 яшар ўғли билан тўққизинчи қаватдан ўзини ташлади


16:48, 13.10.2016 Олам
 8 964

Омск шаҳар тергов қўмитаси аёлнинг эридан ажрашаётгани бу воқеага сабаб бўлганлигини тахмин қилмоқда.

Россиянинг Омск шаҳрида ёш аёл қўлида ўғли билан кўп қаватли бинонинг тўққизинчи қаватидан пастга сакради. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
30 ёшли аёл  8 ёшли ўғли билан ўз уйидаги ойнадан пастга сакраган ва она-бола воқеа жойида вафот этишди. Омск шаҳар тергов қўмитасидан маълум қилишларича, аёл бу уйда ота-онаси билан яшаган ва турмуш ўртоғи билан ажрим жараёнида бўлган.
 
Аёл ойнадан сакрашидан аввал, хат ёзиб қолдирган. У хатда ўз ҳаракатини шахсий муаммо сабаб, дея изоҳлаган. Айни вақтда “вояга етмаган болани ўлдириш” банди билан жиноят иши очилган. Аёлнинг ўзи ва фарзандининг жонига қасд қилиши сабаблари ўрганилмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Жиноят Суиқасд Омск 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!