...
МЕНЮ
ONLINE TV

Samsung Корея иқтисодиётига катта зарар келтирди


16:42, 13.10.2016 Технология
 3 747

Samsung Electronics компанияси фаолиятидаги омадсиз смартфон мамлакат иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Корея Республикаси Марказий банки 2017 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2,8 фоизга пасайтирди. Бундан аввалги ЯИМ ўсиш суръати 2,9 фоизни ташкил этганди.
 
Бунга эса Samsung компанияси ишлаб чиқарган Galaxy Note 7 смартфонларининг муваффақиятсизликка учрагани сабаб бўлганлигини эътироф этган Марказий Банк бошқарувчиси Ли Чжу Ёл келаси йил ЯИМ ҳажми яна пасайишда давом этишини қўшимча қилди.
 
Эслатиб ўтамиз, Samsung компанияси шу йил 2 сентябрь куни оммавий равишда Galaxy Note 7 смартфонлари сотувини тўхтатди. Бундай турдаги телефонларнинг қувватлагичида ўз-ўзидан ёнғин чиқиш хавфи борлиги аниқланди. Носозлик сабаб компания 1 миллиард доллар миқдорда зарар кўрди.
 
Телефонлардаги носозлик бартараф этилганидан кейин ҳам портлаб кетиш ҳолатлари қайд этилгани сабаб Samsung компанияси Galaxy Note 7 смартфонларини ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатгани ҳақида хабар қилди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Корея Samsung Galaxy Note 7 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!