
Боксчилар эртага кечки пайт Тошкентга қайтиб келади.
Бугун, 10 июнь куни уч нафар ўзбкекистонлик боксчи финалда рингга чиқишлари ҳақида хабар қилиб ўтгандик.
Бир неча соат олдин турнирдаги барча финал жанглари якунига етди.
-60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шунқор Абдурасулов россиялик Габил Мамедовга қарши жанг ўтказди ва ҳакамларнинг хато қарори туфайли мағлуб деб топилди. Ушбу мағлубият сабаб боксчимиз кумуш медаль билан кифояланишга мажбур бўлди.
-64 кг вазн тоифасида рингга чиққан Иқболжон Холдоровга мезбонлар вакили Бектаулет Ибрагимов рақиблик қилди. Афсуски, ушбу жангда ҳам ҳамюртимиз мағлубият аламини тотиб кўрди ва якунда кумуш медаль соҳибига айланди.
-81 кг вазн тоифасида эса Бектемир Мелиқўзиев бошқа бир қозоғистонлик боксчи Бек Нурмагамбетовга қарши рингга чиқиб, олтин медални қўлга киритди.
Кеча тўрт нафар ўзбек боксчилари мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлганди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси турнирда 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди. Боксчилар эртага кечки пайт Тошкентга қайтиб келади.