...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аввал, болаларимизни ўйнатиш учун жой тополмай овора эдик – Сергелида яна бир маҳалла обод бўлди


19:33, 10.06.2018 Жамият
 2 420

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати Сергели туманидаги “Дарё бўйи” маҳалласида бўлиб, дастур доирасида олиб борилаётган амалий иш жараёнлари билан танишди.

Тошкент узра кенг қулоч ёзаётган қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бугун шаҳарнинг ҳамма жойида кўриш мумкин.
 
“Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишлар маҳаллаларнинг обод бўлишини таъминлабгина қолмай, кўнгилларга илиқлик  бағишламоқда.
 
Кеча, 9 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати  Сергели туманидаги  “Дарё бўйи” маҳалласида бўлиб, дастур доирасида олиб борилаётган амалий иш жараёнлари билан танишди.
 
“Дарё бўйи” маҳалласида 1178 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 6670 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла аҳолиси кўп миллатли бўлишига қарамасдан бир бирлари билан иноқ, тотувликда умргузаронлик қилишмоқда. Бинобарин, тоза-озода хонадонга кирган кишининг баҳри дили очилгани каби, обод ва кўркам маҳаллада доим хушкайфият ҳукм суради. Одамлар ҳаётидан рози бўлиб, тинчлик-хотиржамликда яшайдилар.






 
Анашундай эзгу ғояни илгари суриб меҳнат қилаётган ишчиларнинг сайъ-ҳаракатлари эвазига, аҳоли яшаши учун мўлжалланган икки қаватли уйлар атрофи тозаланиб, бетартиб ўсган дарахт шохлари тартибга келтирилмоқда. Турар жойларнинг томлари, пештоқлари ва йўлакларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
 
Шунингдек, янги маҳалла марказлари биносини барпо этиш бўйича ҳаракатлар бошланган. Унга кўра, янги бинолар йиғин фаоллари, профилактика инспектори, қариялар дам олиш хонаси, кутубхона, коммунал тўловларни қабул қилиш шохобчасини ўзида бирлаштиради.
 
Бундан ташқари, уйлар атрофида замонавий аттракционлар билан жиҳозланган болалар майдончалари, қулай ўриндиқ ва соябонларга эга аҳоли дам олиш жойлари, фавворалар, мини-футбол майдонлари аҳоли учун беминнат ҳизмат қилади.
 
“Дарё бўйи” маҳалласи ҳозирда улкан қурилиш майдонига айланган бўлиб, йиғиндаги  биноларнинг том ва фасад қисмини мукаммал ва жорий таъмирлаш режага киритилган. Айни пайтда ҳудуддаги пиёдалар йўлакларига бетон қопламалар ётқизилиб, темир бетон ариқлар ўрнатилади. Ноқонуний қурилмалар ва якка тартибдаги гаражлар бузилиб, атроф ободонлаштириляпти. Маҳаллада жамоат тартибини сақлаш, профилактика ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида видеокузатув камерасини ўрнатиш режалаштирилган.
 
“Авваллари, болаларимизни ўйнатиш учун жой тополмай овора эдик. Маҳалламизда болалар майдончаларнинг қурилиши нафақат фарзандларимиз, балки биз, оналар учун ҳам катта совға бўлди”, дейди маҳаллада истиқомат қилувчи Сожида Алиева.






 
“Давлатимиз раҳбарига ва ман шу ерда ишлаётган барчага раҳмат айтамиз.  Мен ҳар доим шаҳримиздаги бошқа тоза ва озода масканларни кўриб ҳавасим келар эди. Энди бизнинг маҳалламиз ҳам худду ўша маҳаллалардек кўркам бўлади ва биз уни узоқ йиллар ўз холича сақлашга вада берамиз, дейди биз билан суҳбатда Диляра Абдураимова.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Дарё бўйи Сергели 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар