Иккала енгилмас спортчи ҳам ўзаро жанг қилиш истагини билдириб келяпти.
Нурмуҳамедовнинг менежери Али Абдул-Азиз UFC чемпионининг бокс чемпионини нокаутга учратишига ишоняпти.
“Ҳа, бокс ва UFC ҳар хил спорт турлари. Лекин Ҳабиб Макгрегорни нокаутга учратди. Мейвезер эса йўқ. Ҳамма гап зарбада.
Ўйлашимча, Ҳабиб Флойдни ҳам нокаут билан енгади”, деган Али Абдул-Азиз.
Мутлақ жангчилик чемпионати (UFC) президенти Дана Уайт эса яқин келажакда Флойд Мейвезер ва Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг жанги бўлиши ҳақиқатга яқин эмаслигини айтиб ўтди.
“Флойд ва Ҳабибнинг мурожаатларига эътибор берманг. Жанг яқин орада бўлмайди. Флойд томонидан бизга ҳеч ким мурожаат қилмади. Нурмуҳамедовнинг эса UFC билан амалдаги шартномаси бор”, деб вазиятни изоҳлади UFC раҳбари.