...
МЕНЮ
ONLINE TV

Адлия вазирлиги ва “Газпромбанк” ўртасида қандай ҳужжат имзоланди?


14:07, 20.10.2018 Жамият
 1 569

ДХШ соҳаларидаги юридик кадрларни ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган ҳамкорлигини кўзда тутади.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов ва “Газпромбанк” АЖ бошқаруви раиси Андрей Акимов томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва “Газпромбанк” АЖ ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
 
Мазкур битим хорижий сармоялар, халқаро лойиҳаларни молиялаштириш ва давлат хусусий шерикчилиги соҳаларида Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш доирасида вазирликка эксперт-маслаҳат хизматлари кўрсатиш, жумладан ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳалари ва амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича эксперт фикри тақдим этишни кўзда тутади.
 
Бундан ташқари, томонларнинг Ўзбекистонда хорижий сармоялар, халқаро лойиҳалаштиришни молиялаштириш ва ДХШ соҳаларидаги юридик кадрларни ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган ҳамкорлигини кўзда тутади.


 
Ушбу соҳаларда банк томонидан Адлия вазирлигига эксперт ва консультатив хизматларни тақдим этиш хорижий сармоялар, халқаро лойиҳалаштиришни молиялаштириш, ДХШ механизмлари ҳамда хорижий инвестициялар жалб қилишнинг бошқа шакллари асосида Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштиришга хизмат қилади.
 
Маълумотучун, “Газпромбанк” инфратузилма лойиҳалари, хусусан давлат хусусий шерикчилиги тамойиллари асосида амалга оширилаётган Россия ва хорижий лойиҳалар бозорининг етакчиларидан бири бўлиб, уларни молиялаштиришда кўп йиллик тажрибага эга.

Теглар:Газпромбанк Адлия вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар