Европа чемпионати финалида оёғидан жароҳат олган Криштиану Роналду бир ой майдонга туша олмайди.
Ўйиннинг биринчи тайми бошида португалияликлар етакчиси, жамоа сардори Криштиану Роналду жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Шундай бўлсада, Португалия терма жамоаси кайфиятни туширмади, балки курашни давом эттирди ва ўз мақсадига эришди.
УЕФА расмий сайтининг хабар беришича, Роналду чап тиззасининг пайларини шикастлаб олган. Футболчининг сафга қайтиши учун бир ойдан кўпроқ вақт кетади. Шундай қилиб, у “Реал” таркибида 9 август куни Норвегиянинг Тронхейм шаҳрида бўлиб ўтадиган “Севилья”га қарши Европа Суперкубоги баҳсини ўтказиб юбориши айтилмоқда.
Британиянинг “The Telegraph” нашри ёзишича, Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда мухлислар томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Ишқибозлар, айниқса, Twitter орқали ўзларининг севимли футболчиларини #WeAreAllCristianoRonaldo (Барчамиз Криштиану Роналдумиз) сўзлари орқали қўлла-қувватламоқда.