Ўсмир отаси, нафақадаги сержантнинг тўппончасини ўғирлаган ва унда руҳий жиҳатдан муаммолар бўлган.
Мазкур воқеа кеча, 10 июль куни содир бўлган. Маълумотларга қараганда, йигитча воқеа жойидан қочиб яширинган, лекин полиция уни қуршаб олганини пайқагач, ўз жонига қасд қилган.
Шаҳар ҳокими Гунгор Азим Тунанинг сўзларига кўра, ўсмир отаси, нафақадаги сержантнинг тўппончасини ўғирлаган ва жиноятга қўл урган.
Ҳокимнинг айтишича, йигитчада психологик муаммолар бўлган ва у ҳеч қандай террорчи гуруҳга алоқадор эмас.
Хабарда ёзилишича, яраланган уч полициячи дарҳол шифохонага етказилган ва уларнинг аҳволи яхши.