...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вояга етмаганларнинг меҳнат қилиш тартиби қандай?


18:17, 05.03.2018 Жамият
 2 344

Меҳнат кодексининг тегишли моддаларида вояга етмаганларнинг ишлаш тартиби қайд этилган.

Меҳнат қонунчилигига кўра, ишга қабул қилишга 16 ёшдан бошлаб йўл қўйилади. 15 ёшга тўлмаган шахслар эса ота-онасининг розилиги билан ишга қабул қилиниши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
 
Унга кўра, таълим муассасасида таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар 15 ёшга етганларидан сўнг, ота-онасининг розилиги билан  соғлиғи ва тарбиясига зиён етказмайдиган ҳамда таълим жараёнини бузмайдиган ишларни фақат ўқишдан бўш вақтларида бажариш учун ишга қабул қилинади.


 
Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун банд қилинган иш жойларига иш берувчи маҳаллий меҳнат органлари ва бошқа органлар томонидан юборилган 18 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилиши шарт.
 
Маълумот ўрнида, вояга етмаган ходимнинг иш вақти ҳафтасига 24 соатдан ошмаслиги лозим.
Икром Раҳмон

Теглар:Ҳуқуқий ахборот вояга етмаганлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар