Абдувоҳид отадан Президент қарори билан ажратилган 5 миллион сўм мукофот пули олиб келингани ҳақида ҳам сўрадик.
Тадбир давомида иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – Абидов Абдувоҳид ота, Холматов Қаҳҳор ота, Пётр Ефимович Анпилоговлар ўзларининг уруш даври хотиралари билан ўртоқлашди.
“Биз қон тўкдик ва охир-оқибат ғалаба қозондик. Агар Ватан талаб қилса, ҳозир ҳам қуролни қўлга олиб йўлга тушаман. Биласизми, мен ҳеч кимдан қўрқмайман...”, дейди Анпилогов.
Уруш фахрийси Қаҳҳор ота жанг қилиб, Австрия пойтахти Венагача борганини таъкидлади. Улуғ ёшларга етган Абдувоҳид отадан Президент қарори билан ажратилган 5 миллион сўм мукофот пули олиб келингани ҳақида сўралди. Уруш фахрийси ҳануз мукофот пулини олмаганини айтди.