Пойтахтдаги одам савдосига қарши тезкор тадбир ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Тошкентда ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда одам савдосининг олдини олди.
ДХХ ходимлари Яшнобод туманидаги “Роҳат” автосалони олдида 1970 йил Фарғона вилоятида туғилган фуқаро Маҳмуджон Абдуқодировни эмизикли болани сотаётган вақтда қўлга олган.
Маълум бўлишича, Маҳмуджон Қодиров ушбу жиноий келишувда воситачи вазифасини бажарган. У Фарғона вилояти Бағдод туманида яшовчи аёлнинг розилиги билан унинг фарзандини сотиб юбормоқчи бўлган.
Абдуқодиров чақалоқни 8,5 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддасига кўра Маҳмуджон Абдуқодиров, чақалоқнинг онаси ва бувисига нисбатан жиноий иш очилган. Тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Суннатилла Абдуллаев