Бир зумда тутун қоплаган ҳудуд маҳаллий аҳоли эътиборини тортди.
Июль ойи охирида Тошкент шаҳридаги бензин ва дизель ёқилғиларини сақлаш резервуарларида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Шу вақтда пойтахтниг Юнусобод туманида ҳам кўнгилсиз воқеа юз бергани ҳақида маълум қилинди. Омборхонада юзага келган ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Шунингдек, 31 июль кечки соат 19:00 атрофида Шайхонтоҳур туманида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин юз бергани ҳақида хабар берилганди.
Куни кеча таҳририятимизга Тошкент шаҳрида юз берган ёнғин акс этган фотосуратлар келиб тушди. 2 августга ўтар кечаси Миробод туманида Ойбек метроси чорраҳасида жойлашган “Angels Food” мажмуаси ёнида ёнғин содир бўлган. Бир зумда тутун қоплаган ҳудуд маҳаллий аҳоли эътиборини тортган. Ҳозирча мазкур воқеа ҳақида расмий маълумотлар йўқ.

Дурдона Расулова