Шуҳрат Содиқов 2008-2013 йиллар давомида “Ўзбектелеком” АК бош директори лавозимида фаолият олиб борган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти тавсиясига кўра Шуҳрат Муҳамаджанович Содиқов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг директори лавозимига тайинлангани ҳақида хабар қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги ПФ-5127 сонли фармонига мувофиқ Шуҳрат Муҳамаджанович Содиқов лавозимга тайинланди.