Синдзо Абэ гольф коптогини улоқтирганидан сўнг, тупроқли ҳудуддан чиқиб кетмоқчи бўлган.
Мазкур видео кўплаб муҳокамаларга ва фойдаланувчиларнинг кулгуларини акс эттирувчи изоҳларга сабаб бўлди. Гап шундаки, видеода Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг ўйин вақтида тупроқли чуқурликка тушиб кетгани тасвирланган.
Ёзувда акс этганидек, Синдзо Абэ гольф коптогини улоқтирганидан сўнг, тупроқли ҳудуддан чиқиб кетмоқчи бўлган. Бироқ Абэ мувозанатни йўқотиб қўйган ва чуқурликка қайта тушиб кетган.
Энг қизиғи шундаки, Дональд Трамп бу ҳолатга эътибор бермаган.
Аслида Дональд Трамп ва Синдзо Абэ ўртасидаги гольф ўйини қўшма штатлар раҳбарининг 5 ноябрда Япония ташрифи чоғида ўтказилган эди. Аммо мазкур видеолавҳа орадан бир ҳафта ўтиб тарқалди ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.