...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияга борадиган жамоалар сони яна биттага кўпайди


11:46, 11.11.2017 Спорт
 2 558

Жаҳон чемпионатига яна бир йўлланма эгаси маълум бўлди.

Футбол бўйича Сенегал терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичида ЖАР терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мундиал йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритди.
 
Сенегалликлар гуруҳдаги ўйинларнинг тугашига бир тур қолганида 11 очко жамғариб, Кабо-Верде, Буркина-Фасо ва ЖАР термаларини ортда қолдиришга эришди.
 
Маълумот учун, Сенегал ўз тарихида иккинчи марта нуфузли мусобақада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Сенегалликлар бундан аввал 2002 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиб, чорак финалга қадар етиб боришганди.
 
ЖЧ–2018. Африка
“D” гуруҳи. 2-тур
 
ЖАР–Сенегал — 0:2.
Голлар: Сако (12), Мхинзе (38 автогол).
 
Ҳозирда жамоани ЖЧ–2002 мусобақасига сардор сифатида олиб борган Алиу Сиссе бошқариб бормоқда.
 
Шунингдек, ЖЧ–2018 мусобақасининг гуруҳ босқичига чиқиш учун ўтиш ўйинидан жой олган Гондурас ҳамда Австралия терма жамоалари ўртасидаги учрашуви ҳам якунланди.
 
Ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилиб, йўлланма масаласи жавоб учрашувида ҳал этиладиган бўлди. Яъни 15 ноябрь куни Сиднейда бўлиб ўтадиган Австралия–Гондурас учрашувидан сўнг жаҳон чемпионатида иштирок этадиган яна бир терма жамоа номига аниқлик киритилади.
 
ЖЧ–2018. Плей-офф босқичи
 
Гондурас–Австралия — 0:0.
 
Гондурас: Эскобер, Фигероа, Бекелес, Исагирре, Паласиос, Кларос, Ланса (Чиринос, 60), Мехия, Лопес (Мартинес, 66), Лосано (Костли, 73), Киото.
 
Австралия: Райан, Бехич, Сэйнсбери, Райт, Рисдон (Дегенек, 84), Луонго, Муй, Ирвайн (Рогич, 74), Единак, Жерман, Юрич (Рукавица, 89).
 
Огоҳлантиришлар: Бекелес (19), Паласиос (38), Рисдон (39), Жерман (47), Сэйнсбери (48), Кларос (78), Луонго (87), Мартинес (90).
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Панама терма жамоаси кейинги йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик.
 
Маълумот учун, ЖЧ–2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнь кунидан 15 июль кунига қадар Россияда ўтказилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сенегал Австралия Гондурас ЖЧ–2018 плей-офф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!