Айнан шу русумдаги телефон аппаратлари ўғрилар “нигоҳига тушиб” қолади ва аксарият киссавурликлар “безори” ёшлар ёки “муқаддам судланганлар” томонидан содир этилади.
Бунинг “билса ҳазил, билмаса чин” деган важи қолмади ҳисоб. Бу ҳақда аввалроқ “Мобил телефон ўғрилари “тизими”га қачон барҳам берилади?” номли таҳлилий мақолада ҳам айрим фикр-мулоҳазалар билан ўртоқлашган эдик.
Мақолада “урғу” берилганидек, бундай кссавурлик жинояти кўпроқ жамоат транспорти, автобус бекатларида содир этилади. Эътиборлиси шуки, кўпгина ҳолларда айнан шу русумдаги телефон аппаратлари ўғрилар “нигоҳига тушиб” қолади ва аксарият киссавурликлар “безори” ёшлар ёки “муқаддам судланганлар” томонидан содир этилади.
Бектемир туманида содир этилган навбатдаги “Galaxy ўғрилиги” ҳам автобуслар тўхташ бекатида содир этилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг расмий сайтида хабар эълон қилинган.
2017 йилнинг 9 ноябрь куни, соат тахминан 08:30ларда, муқаддам судланган Абдувахабов Тохир Алишерович, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Бектемир туманида жойлашган автобуслар тўхташ бекатида, фуқаро Юсупова Дурдона Одиловнанинг киссасидан нархи 1.500.000 сўм бўлган "SAMSUNG GALAXY S-4" русумли уяли алоқа телефонини ўғирламоқчи бўлган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 169-моддаси 2-қисми “а” банди (киссавурликка суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
Хабарда айтилишича, сурати эълон қилинган шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, “102” телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.