...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шанхайда вафот этган 14 ёшли россиялик моделнинг жасади ватанига жўнатилди


11:01, 11.11.2017 Олам
 5 897

25 октябрдаги 13 соатлик модалар намойишидан кейин шифохонага олиб кетилган Влада 2 кун ўтиб жон берганди...

Аввалроқ, Хитойда шартнома асосида моделлик фаолияти билан шуғулланган 14 ёшли россиялик Влада Дзюба 13 соатлик намойишдан сўнг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Моделнинг ўлимидан аввалги тафсилотлар эса унинг сурункали чарчашидан, иш вақти шартномада кўрсатилган тартибдан анча юқори эканлиги аниқланган эди.
 
Бундан ташқари, Владанинг мураббийи Дмитрий Смирнов 14 ёшли моделнинг тиббий суғуртасини расмийлаштирмаган. Натижада Влада ўз вақтида шифокорга учрашга имкони бўлмаган.
 
25 октябрдаги 13 соатлик модалар намойишидан кейин Влада 39 даражали тана ҳарорати билан шифохонага олиб кетилган эди. Орадан 2 кун ўтиб, пермлик 14 ёшли модель ҳаётдан кўз юмди. Унинг ўлимига сабаб сифатида асаб тизимининг инфекциявий зарарланиши ҳамда кўпчилик аъзоларнинг яллиғланиш кўринишидаги етишмовчилиги келтирилган.
 
Мутахассислар аниқ ташхис қўйиш учун жасадни ёриб кўришлари кераклигини маълум қилишганди. Бироқ Владанинг онаси Хитойда эмас эди. Хитойда мазкур воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган эди ва шу сабаб моделнинг жасади 1 ойгача Россияга юборилмаслиги хабар қилинганди.
 
11 ноябрь куни ТАСС агентлигининг ёзишича, Владанинг жасади “Аэрофлот” авиакомпаниясининг SU-209 рейси орқали Россияга юборилган. Моделнинг жасадини жўнатиш жараёнини Бош консуллик ходимлари кузатиб боришган.
 
Маълумотларга кўра, жасадни жўнатиш билан боғлиқ харажатнинг асосий қисмини Россиянинг Тергов қўмитаси ўз зиммасига олган. Қолган қисми эса Шанхайда яшовчи рус диаспораси томонидан қопланган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Влада Дзюба Хитой Модель Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!