...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Шавкат Мирзиёев Мадаминжон Ҳасанов ҳақида гапирди


12:08, 24.12.2018 Жамият
 6 490

Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилингач, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Мадаминжон Ҳасанов ҳақида гапирди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисод ходими, давлат ва жамоат арбоби, собиқ Савдо вазири Мадаминжон Ҳасанов кеча, 22 декабрь куни 94 ёшида оламдан кўз юмгани, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев марҳумнинг маракасида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, “Нуроний” жамғармаси республика Бошқарув раиси Шуҳрат Жалилов ҳамроҳлик қилган.
 
Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилингач, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Мадаминжон Ҳасанов ҳақида гапирди.
 
“Мадамин Ҳасановнинг меҳнати, ҳалоллиги, поклиги ўрнаклиги – Андижондан тортиб, то Қорақалпоғистон, Сурхондарёгача ҳамма танирди бу инсонни. Албатта, “Нуроний” жамғармасида ҳам охирги 10 йилда садоқат билан, рўзномаларда, телевидениеда чиқишлари билан ҳар бир гапини бутун халқимиз жуда катта эҳтиром билан, ҳурмат-иззат билан эшитарди. Ҳар сафар агар суҳбатлашсангиз, ҳамма соҳада ўзининг фикрини лўнда қилиб айтиб берадиган одам эди. Адолат нуқтайи назаридан, инсонларнинг поклиги нуқтайи назаридан жуда кўп насиҳатлар берарди ҳаммага.
 
Албатта, бу инсон ҳаммамиз учун жуда қадрли, обрўли оқсоқолимиз эди. Нур ёғарди у одамни кўрсангиз, у одам билан гаплашсангиз. Ҳаммамизга устоз, мураббий, нуроний эди. Шундай обрўли бўлиш ҳаммага насиб қилсин. Бу одамнинг ҳаёти ҳаммамизга ўрнак. Яна бир нарса, айниқса, ёшларга етказиш керакки, ҳалол меҳнат билан, садоқат билан Ватанга хизмат қилиш ҳамма вақт ўз жойини топади. Билимдонлиги, ўзининг устида ишлаш нуқтайи назаридан биз халқ бўлиб, миллат бўлиб бундай одамларни унутмаслигимизни, ёшлар, нуронийлар кўп жойларда айтиб туришимиз керак. Мана шундай одамлар ҳам ўтган, мана шундай одамлар борлиги учун замонимиз тинч.
 
Биз агар ўзлигимизни англаймиз десак, буларни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Бизнинг тарихимиз бор, ўзимизнинг урф-одатимиз бор. Ўзимизнинг мутлақо бошқача маданиятимиз бор. Оталаримизга бўлган ҳурматни ҳеч қачон унутмасак, миллатимиз ана шунда буюк бўлади. Бу одам ҳамма вақт бизнинг ёдимизда, эсимизда ва мангу тирик бўладилар. Жойлари жаннатдан бўлсин”.

Теглар:Мадамин Ҳасанов Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар