...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хориждан қайтган ўзбекистонликлар ОИВга мажбурий текширувдан ўтказилади


11:46, 24.12.2018 Жамият
 3 158

Хорижий давлатларда меҳнат қилиб қайтган шахсларни ОИВга мажбурий равишда текширувдан ўтказиш тартиби ишлаб чиқилди.

“Ўзбекистон Республикасининг “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги Қонуни лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.  
 
Қонун лойиҳасини қабул қилинишидан мақсад, уч ойдан ортиқ муддатда хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахсларни ОИВ инфекциясига мажбурий равишда текширувдан ўтказишнинг қонуний асосларини яратиш ҳисобланади.
 
2013 йил 23 сентябрда қабул қилинган “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида” Қонунининг 15-моддаси биринчи қисми “уч ойдан ортиқ муддатда хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахслар” мазмундаги хат боши билан тўлдирилади.
 
Шу билан бирга, “Уч ойдан ортиқ муддатда хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахсларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида” ҳукумат қарори муҳокамага қўйилди.
 
Хорижий давлатларда меҳнат қилиб қайтган шахсларни ОИВга мажбурий равишда текширувдан ўтказиш тартиби ишлаб чиқилди.
 
Қарор лойиҳасида Ички ишлар, ДХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилиш, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Республика Кенгаши бу йўналишдаги аниқ вазифалари, масъулияти белгилаб берилган.
 
Бунда, ИИВ ДХХ  чегара қўшинлари томонидан фуқароларни ягона автоматлаштирилган хисобга олиш тизимига киритилган маълумотлар асосида уч ойдан ортиқ муддатда хорижий давлатларда бўлиб қайтган ҳар бир шахс тўғрисидаги маълумотни худудий ички ишлар органлари орқали маҳалла фуқаролар йиғинига етказилишини таъминлайди.
 
Маҳалла фуқаролар йиғини хорижий давлатларда меҳнат қилиб қайтган шахслар ўртасида ОИВ инфекциясининг профилактикаси бўйича тушунтириш-тарғибот ишларини амалга оширади, уларни ОИВга текшириш учун тиббиёт муассасасига йўналтиради.
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаронинг яшаш жойидаги тиббиёт муассасаси хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахсларни ОИВга тиббий текширувдан ўтишини ташкил этади. ОИВга текширувдан ўтган шахслар бўйича маълумот алмашинувини йўлга қўяди.
 
Молия вазирлигига уч ойдан ортиқ муддатда хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахсларни ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш учун тест-системаларни, шприц, скарификатор, реагентлар ва бошқа сарфланувчи материалларни харид қилиш учун давлат бюджетидан зарур маблағ ажратилишини таъминлаш вазифаси юклатилади. Бунинг учун Давлат бюджетидан қўшимча 30,0 миллиард сўм маблағ ажратилишини талаб этади.

Теглар:ОИВ ОИТС 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар