...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соҳта шифокор 33 кишига ОИВ инфекциясини юқтирди


20:56, 07.02.2018 Олам
 17 796

У укол қилган беморлар қайта текширувдан ўтказилгач уларда ОИВ инфекцияси борлиги аниқланган.

Ҳиндистонда соҳта шифокор укол қилишда эски шприцдан фойдаланиб 33 кишига ОИВ инфекциясини юқтирди.
 
Шимолий Ҳиндистоннинг Бангармау шаҳридан амалиёт ўташ учун келганман, деб ўзини таништирган Ражендра Кумар грипп ва иситма каби енгил касалликлар билан оғриган қишлоқдаги кишиларни пулга даволай бошлайди.
 
Нега шифохонага бормасдан бу амалиётчига учрашдингиз, дея сўралганда қишлоқдагилар унинг атиги 10 рупияга укол қилиб қўйишини айтишган.
 
У бир шприцдан бир неча маротаба фойдаланиши натижасида беморларга ОИВ инфекциясини юқтирган.
 
Шаҳар шифохонаси вакиллари  Ражендра Кумар укол қилган беморларни битталаб қайта текширувдан ўтказган ва 38 кишида ҳавфли вирус мавжудлигини аниқлаган. Шундан 33  нафарида ОИВ инфекцияси аниқланган.
 
Мутасаддилар текширув бўйича керакли ҳаракатларни олиб бормоқда. Соҳта шифокор Ражендра Кумарга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
 
Таъкидлаш керакки, Халқаро ОИТСга қарши кураш ташкилотининг 2017 йилги маълумотларига кўра, Ҳиндистонда 2,1 миллион киши ОИВ билан яшамоқда. Шулардан 9 мингдан ошиғи ўсмир болалардир. 
Икром Раҳмон

Теглар:Хиндистон Ражендра Кумар ОИВ соҳта шифокор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!