...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Сержант оиласини ҳимоя қилиб, дорихонага кирган босқинчиларни отиб ташлади


12:05, 21.11.2017 Олам
 5 115

Фуқаролик кийимида бўлган ҳуқуқ-тартибот ходими ёнидан тўппончасини чиқариб, босқинчиларга...

Бразилиянинг Кампу-Лимпу-Паулиста шаҳрида дорихонага тушган босқинчилар “қаҳрамон ота” полициячига дуч келишди. Бу ҳақда “Folha de Sao Paulo” нашри хабар бермоқда.
 
Дорихонадан олинган видеокузатув камерасидан олинган видеода кўриниб турганидек, маҳаллий полиция сержанти рафиқаси ва фарзанди билан дорихонада харидни амалга ошириб турган вақтида кутилмаганда ўғирлик мақсадида 2 киши дорихонага бостириб киради.
 
Фуқаролик кийимида бўлган сержант ёнидан тўппончасини чиқариб, босқинчиларга ўқ узишга тушади. Эътиборлиси шундаки, босқинчиларга қаршилик кўрсатаётганда унинг қўлида 1,5–2 ёшлар чамасидаги ўғли бўлган.
 
Сержант босқинчиларга ўқ узганидан кейин қўлидаги боласини онасига топширган.
 
Босқинчилар эса воқеа жойида ҳалок бўлишган. Айни вақтда талончилик ва қотиллик юзасидан жиноят иши очилган. Полиция ходимининг ҳаракати эса ўзини ўзи ҳимоя қилиш чораси сифатида баҳоланиши мумкин. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Босқинчилик Бразилия Отишма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!