Эртага, 9 август куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Арманистон термаси билан яна бир бор майдонга тушади.
Ўқув-машғулотлар йиғини доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кеча, 7 август куни Арманистон (U-19) футболчиларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Эндиликда, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эртага, 9 август куни арманистонлик тенгдошлари билан яна бир бор беллашади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар термаси U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичининг “B” гуруҳидан жой олган. Ушбу гуруҳнинг саралаш ўйинлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари Тожикистонда бўлиб ўтади.
Ереван, Арманистон
7 август, душанба
Арманистон U-19 – Ўзбекистон U-19 — 0:1
Гол: Нодир Куйбоков (74).
Ўзбекистон U-19: Умиджон Эргашев, Абубакир Мўйдинов, Суҳроб Иззатов, Дилшод Саидов, Иброҳим Йўлдошев, Бобур Асқаров, Расул Йўлдошев, Акмал Мозговой, Ислом Кенжабоев, Жаҳонгир Абдусаломов, Шаҳбоз Умаров.
Захира: Жавоҳир Қиличев, Нодир Куйбоков, Аюбхон Азимов, Аббос Жумақулов, Камрон Саидазимов, Санжар Зокиров.