...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Назорат пайтида прокуратура ходимини дўппослаган шахс ушланди


13:49, 19.08.2017 Жамият
 11 250

Давлат хизматидаги ходимларнинг қонуний ҳаракатлари баъзи фуқароларнинг қаршилигига учрамоқда.

Хонадонлардаги ҳисоблагичларга зарар етказиш, уни бузиш, кўрсатгичларни ўзгартиришга уриниш, шу орқали ишлатилган электр энергияси ва табиий газ тўловларидан қочиш ҳолатлари учрамоқда.
 
Бугунги кунда бу сингари ҳатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик кучайтирилган. Бу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони ҳам қабул қилинган.
 
Назорат Прокуратура қошидаги Мажбурий ижро бюросига юклатилган бўлиб, унинг асосий вазифаларидан бири  сифатида энергия ресурслари учун тўловларни ўз вақтида тўланиши ва тармоқларга ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда бартараф этишдир.
 
Наманган вилояти Норин тумани Мажбурий ижро бўлими томонидан ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бўлим ходимлари томонидан 11 мингдан ортиқ хатлов ўтказилиб, қоидани бузган 7 нафар шахсга нисбатан 6 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилган.
 
Мансабдор шахсларнинг қонуний ҳаракатларига нисбатан аҳоли томонидан қаршилик билдирилмоқда.
 
Мисол учун, 2017 йил 27 июль куни Норин тумани МИБ бўлими инспектори Абдураҳим Ҳошимов хатлов ишларини амалга ошираётганида фуқаро Илҳомжон Иралиев бунга тўсқинлик қилиб, тан жароҳати етказди.
 
Мазкур ҳолат бўйича Норин туман прокуратураси томонидан И.Иралиевга Жиноят Кодекси 219 моддаси 2 қисмига асосан жиноят иши қўзғатилди. Туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Мажбурий ижро бюроси Прокуратура Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар