Зиёрат туркиялик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған Бухорога ташрифи аввалида Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.
Олий мартабали меҳмонга Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёти, ислом дини ривожига қўшган улкан ҳиссаси, “Кўнглинг Аллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин” деган ғоянинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.
Туркия Президенти Ўзбекистон буюк алломалар юрти эканини, ўзбек халқи тарихи ва маънавиятига ҳурмати баландлигини таъкидлади.